Есть ответ 👍

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ” — деган ҳикмат бежиз айтилмайди. Ўтган улуғларимиз, ота-боболаримиз устоз ва муаллимларнинг ҳаққини яхши билганлар, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаганлар ва шунга кўра муомала қилганлар. Имоми аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлари ривоят қилинади: «Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат у устозим, балки кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта, ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман».

106
121
Посмотреть ответы 2

Ответы на вопрос:


Устоз ва мураббийлар ҳамма даврда ҳам жамиятнинг тараққиётини белгилашда асосий ўринни эгаллаган. Шу нуқтаи-назардан устоз ва мураббийларга жамият юксак эҳтиром билдиради, муҳим қадрият сифатида эъзозлайди.

Халқимизнинг "Устоз отангдек улуғ” деган нақлида ҳам устозларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қури, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат ва эҳтиромининг намунасидир.

Халқимиз устозларни улуғлаб: "Устознинг умри мангу, чунки шогирдларнинг умри унга уланади” дейдилар.


ответ:

в соты — это заполнение пространства непересекающимися многогранниками, при котором не остаётся незаполненного пространства.

сделай лучшим ответом прошу

Популярно: Другие предметы